Ўзбекистон | 09:07 / 01.06.2018
4130
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Қатарга боради

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 2-4 июнь кунлари амалий ташриф билан Қатар давлатида бўлади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон делегацияси Доҳа шаҳрида Қатар бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Бен Абдел Раҳман Бен Жасем Ал Тани билан учрашув ва музокаралар ўтказиши ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Комилов Лавров билан Путиннинг Тошкентга ташрифини муҳокама қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид