31 май куни Фарғона шаҳрининг Гулистон кўчасида автотураргоҳда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида автотураргоҳнинг том қисми ва “Исузу” русумли автобус ёниб зарар кўрган.
Жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.












