Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 21 та кўприкли Катта Олмаота автомобил ҳалқа йўли қурилиши бошланди
Қозоғистонда Катта Олмаота автомобил ҳалқа йўли қурилиши (БАКАД) бошланди. Лойиҳага старт бериш маросимида Қозоғистон бош вазири ўринбосари Асқар Мамин, инвестициялар ва ривожланиш вазири Женис Қосимбек, Туркиянинг Олмаотадаги бош консули Ризо Каган Йилмаз ва яна кўплаб юқори мартабали шахслар иштирок этди.
Қурилиш Туркия ва Жанубий Корея компанияларининг қўшма лойиҳаси асосида олиб борилади.
БАКАД консорциуми бош директори ва Alarko компанияси вице-президенти Аббос Шахин ҳалқа йўли Қозоғистоннинг энг яхши йўли бўлишини айтган.
Қурилиш доирасида 21 та кўприк, 19 та йўл ўтказгич, 8 та йўл айиргич, муҳандислик тармоқлари қуриш режалаштирилган. Йўл бўйлаб ҳаракатланиш учун ҳақ олиш мўлжалланмоқда.
Мавзуга оид
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026
Халқаро Жаутиков олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 14 та медал қўлга киритди
15:18 / 01.12.2025
Олмаотада оғир аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
10:09 / 23.10.2025