Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Серхио Рамосга ўлдириш билан таҳдид қилишди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамосга номаълум шахслар телефон орқали қўнғироқ қилиб, ўлдириш билан таҳдид қилишган.
COPE маълумотига кўра, номаълум шахслар билан испанияликнинг оила аъзолари мулоқот қилган, шундан сўнг улар телефон рақамларини ўзгартиришга мажбур бўлди.
Қўнғироқларга Чемпионлар лигаси финал ўйинидаги ҳодиса сабаб бўлган. «Қаймоқранглилар»нинг 32 ёшли сардори учрашув давомида «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ билан тўқнашиб кетди. Натижада мисрлик елкасидан жароҳат олди ва баҳсни давом эттира олмади.
«Реал» финалда «қизиллар» устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди ва Чемпионлар лигаси кубоги соҳибига айланди.
Мавзуга оид
17:44 / 08.06.2026
Перес «Реал»га Жозе Моуриньо бош мураббий бўлишини эълон қилди
19:05 / 29.05.2026
«Реал» совринсиз мавсумда дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
23:20 / 12.05.2026