Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна 15та кўприк қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида бунёд этилаётган йўл ўтказгични кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 676 метр, кенглиги 24 метрдан зиёд бўлади. Транспортлар 6 қаторда ҳаракатланади.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “Кўприк қурилиш трести” корхонаси томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари якунланиш арафасида. Бугунги кунда устунларга темир-бетон плиталар ётқизилиб, йўлгача бўлган оралиқ шағал билан тўлдирилмоқда. Ҳар бири 124 метр бўлган иккита пиёдалар эстакадаси қурилиши давом этмоқда.
Шу ерда янги кўприклар қуриш, мавжудларини таъмирлаш ва эксплуатация қилиш борасидаги ишлар тақдимоти ўтказилди. Тошкент шаҳрида яна ўн бешта жойда йўл ўтказгичлар қурилиши маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги барча кўприкларни инвентаризациядан ўтказиш, уларни сақлаш ва режали таъмирлаш зарурлигини таъкидлади. Шу мақсадда кўприкларни эксплуатация қилиш билан шуғулланадиган тизим яратиш, бунга ихтисослашган кадрлар тайёрлаш ва замонавий қурилиш материалларини ўзлаштириш бўйича топшириқлар берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент “Ҳумо Арена” қурилишини бориб кўргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
20:50 / 10.07.2025
Президент Чилонзор туманидаги лойиҳалар билан танишди
16:47 / 02.07.2025
Тошкентдаги боғчада беш ёшли бола 2-қаватдан тушиб кетди
13:01 / 27.06.2025