Хитойда жума, 1 июнь куни метеорит қулади. Бу ҳақда People's Daily Twitter’да хабар берган.
Хабарда айтилишича, осмон жисми Хитойнинг Юнань провинциясида қулаган.
Осмон жисмининг Ер атмосферасига кираётган пайти видеога тушиб қолди.
Ёзувдан кўриш мумкинки, метеорит Жингхонг шаҳри узра атмосфера қатламларида ёниб кетган.
Метеорит қулаши оқибатида жароҳат олганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.














