Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада АҚШ устидан ЖСТга шикоят қилди
Канада АҚШ пўлат ва алюминийга божлар жорий этгани туфайли Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га шикоят билан чиқди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Канада ташқи ишлар вазири Христя Фриланднинг таъкидлашича, АҚШнинг бир томонлама божлари ёлғон баҳоналар билан жорий этилди.
«Божлар Қўшма Штатларнинг халқаро мажбуриятлари ва ЖСТ қоидаларига зиддир», - дея қайд этиб ўтди вазир.
Фриланднинг сўзларига кўра, Оттава Евроиттифоқ билан қалин ҳамкорлик қилиб, Вашингтоннинг бундай қарорига биргаликда қарши чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Канада ва Мексикага ўз шартини айтганди.