Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларининг Жанговар Байроғи тўғрисида” 1996 йил 26 декабрдаги ПФ-1663-сон Фармонида:

а) номидаги “идораларининг” сўзи “органларининг” сўзи билан алмаштирилди;

б) 1 ва 2-банддаги “Ички ишлар идоралари” ва “Ички ишлар идораларининг” сўзлари тегишлича “ички ишлар органлари” ва “ички ишлар органларининг” сўзлари билан алмаштирилди;

в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идораларининг Жанговар Байроғи тўғрисидаги низомда:

номидаги “идораларининг” сўзи “органларининг” сўзи билан алмаштирилди;

1- банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Жанговар Байроғи шон-шуҳрат, жасорат ва эътиқод рамзидир. У Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳар бир ходимини халқига ва жонажон Ватанига садоқат билан хизмат қилиш, ҳалол ва пок виждонли бўлиш, халқ манфаатларига хизмат қилиш, Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонуний манфаатларини жиноий тажовузлардан муҳофаза қилишдек ўз зиммасига юклатилган хизмат бурчларини бор кучи ва билимини, зарур бўлса ҳаётини хам аямасдан мардлик ва матонат билан адо этишга даъват этади”;

2-бандда:

“Ички ишлар идорасига ва ўқув юртига” сўзлари “ички ишлар органига ва олий таълим муассасасига” сўзлари билан алмаштирилди;

рус тилидаги матни “учебному заведению” сўзларни “высшему образовательному учреждению” сўзлари билан алмаштирилди;

3-банддаги “идорасида” сўзи “органида” сўзи билан алмаштирилди;

4-бандда:

“идораларининг” ва “идора” сўзлари тегишлича “органларининг” ва “ички ишлар органи” сўзлари билан алмаштирилди;

рус тилидаги матнидаги “Изменения наименования” сўзларидан кейин “органа внутренних дел” сўзлари билан тўлдирилди;