Саудия Арабистонида Маданият вазирлиги ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Ал-Арабия» телеканали.

Саудия подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолаган. Шаҳзода Бадр бин Абдулла бин Фархон Ол Сауд вазир этиб тайинланди.

Бундан аввал Саудия Арабистони Маданият вазирлиги Ахборот вазирлигига қўшиб юборилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони немис компаниялари билан ҳамкорликни тўхтатаётгани хабар қилинганди.