08:42 / 03.06.2018
41959

Spark ЙХҲБ инспекторини уриб юборди (видео)

31 май, кечқурун Тошкент шаҳри чорраҳаларининг бирида ЙХҲБ инспекторини автомашина уриб юборган. Маълум бўлишича, ушбу воқеа пойтахтнинг Навоий кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда Repost хабар бермоқда.

Видеода кўриш мумкинки, ушбу ҳодиса инспектор пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вақт содир бўлган. Бу вақтда светофор огоҳлантириб, ёниб-ўчаётган бўлган. Қаторда турган автомашиналардан бири эса, яшил чироққа ўтиш вақтида инспекторни кўрмай уриб юборган.

Top