Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳайдовчи ЙҲХБ инспекторларига жароҳат етказди
2018 йил 12 май куни соат 22:00ларда Самарқанд туманида яшовчи ишсиз С. маст ҳолда ўзининг «Москвич» русумли автомашинасини Самарқанд шаҳрида бошқариб кетаётганида, уни тўхтатиб, Самарқанд вилоят наркология диспансерида тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлган вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари Ф. ва А.га фаол қаршилик кўрсатиб, уларга тан жароҳати етказган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:26
“Кичкина жарима билан қутулиб кетдик” — ЙПХга бўйсунмаган BMW'даги шахс қоидабузарлигидан фахрланишини айтди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026