Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведевнинг ҳукуматда қолгани россияликларни ғазаблантирди
Фото: Григорий Сысоев / РИА Новости
Россияликларнинг ярмидан кўпи (51 фоиз) Дмитрий Медведев мамлакат ҳукумати раиси лавозимига қайта тайинланганини маъқулламаган. Бу ҳақда «Левада-центр» сайтида хабар берилди.
Қарама-қарши фикрда бўлганлар сони 41 фоизга тенг. Респондентларнинг қолгани жавоб билан бир қарорга кела олмаган.
Олти йил давомида Россия бош вазиридан норози бўлган респондентлар улуши икки баробарга ортди (25 фоиздан). 2012 йилда Медведевнинг бош вазир лавозимига киришиши сўровдан ўтказилганларнинг 59 фоизи томонидан қўллаб-қувватланган.
«Общественное мнение» жамғармасининг май ойидаги тадқиқотлари натижасига кўра, аввалги бош вазир қайта тайинланишига россияликларнинг 45 фоизи қарши бўлган.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026