09:22 / 04.06.2018
56458

“Россия-1” телеканали Ким Чен Инга “табассум” қўшиб қўйди

“Россия-1” телеканалида эфирга узатилувчи “Вести недели”нинг янги сонида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин учрашуви ҳақидаги лавҳа намойиш қилинди. Кўрсатув бошловчиси Дмитрий Киселёв учрашув тафсилотлари ҳақида сўзлаётганда унинг орқасидаги экранда Лавров ва Ким Чен Ин бир-бирларини қўлларини сиқиб турган сурат намойиш қилинган. Суратда Ким Чен Ин енгил табассум қилган ҳолда акс этган. Бироқ ташқи ишлар вазирлиги томонидан 31 май куни эълон қилинган оригинал суратда Ким Чен Ин жиддий ҳолда тасвирланган. 

Фото: Россия ташқи ишлар вазирлиги
Фото: «Вестей недели» эфиридан кадр

Таъкидланишича, бундан телеканал нима учундир Шимолий Корея етакчисига “табассум” қўшиб қўйгани келиб чиқмоқда, ваҳоланки унинг шундоқ ҳам табассум қилиб тушган суратлари бўлган. 

Маълум қилинишича, буни Лавров ва Ким Чен Ин учрашувидан олинган видео ҳам тасдиқлайди: улар бир-бирларини қўл сиқишиб, табассум билан қаршилашган, бироқ журналистлар учун суратда Шимолий Корея етакчиси жиддий ҳолда кўринишни лозим топган.

Top