Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 5 инсон жароҳат олди
Тошкент вилоятининг Бўка туманида 2 июнь куни Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи А.Б. ўзининг бошқарувидаги “Исузу” юк автомашинасини “Оҳангарон-Бўка-Гулистон” йўлининг 71-км.да ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб йўлнинг чап томонига бурилаётган Бўка туманида яшовчи Ш.С. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасининг чап ён томонига урилиб кетиши натижасида тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, воқеа оқибатида “Дамас” автомашинасининг бир нафар йўловчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва уч нафар йўловчиси эса касалхонага келтирилганларида вафот этган.
Шунингдек “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси, Ш.С. ва унинг тўрт нафар қолган йўловчилари жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда мудҳиш ЙТҲ юз бергани, 4 киши ҳалок бўлиб, яна 6 киши жароҳат олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026