Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биринчи марта экологик тоза технологиялар кўргазмаси ўтказилади
2018 йилнинг 5 июнь куни Марказий Осиё халқаро экологик форуми доирасида, Ўзбекистонда биринчи марта Green Ecology Technologies Central Asia – GETCA-2018 ихтисослаштирилган кўргазмаси ва экологик тоза технологиялар бизнес-форуми очилади.
Бизнес-форум Давлат экология қўмитаси ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Kongress-service ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Унга Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Германия, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия, Латвия ва Швейцария дипломатик корпуси вакиллари жалб этилди.
Бизнес-форум атроф-муҳитни яхшилаш ва минтақанинг барқарор ривожланиши бўйича фикр алмашиш, халқаро ҳамжамиятнинг Марказий Осиё давлатларидаги энг долзарб вазифаларга ечим топишга эътибор ҳамда техник кўмагини жалб этишга ёрдам бериши мўлжалланмоқда.
Экологик тоза технологияларнинг ихтисослаштирилган кўргазмаси Ўзбекистонда биринчи шундай ҳодиса бўлиб, у экологик тоза ускуналар ва технологиялар ишлаб чиқарувчилари ҳамда мутахассисларини бирлаштиради.
Кўргазмада Арманистон, Венгрия, Германия, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия, Латвия ва Швейцариядан бўлган, яшил технологиялар соҳасидаги 40дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларнинг иштирок этиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:23 / 25.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йиллиги муносабати билан Тошкентда кўргазма очилди
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
16:46 / 17.02.2026