“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрь кунидаги 2015-ХII-сони билан тасдиқлаган, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин:

1) 128-модда биринчи қисмидаги «128-3,128-5,128-6 ва 130-моддаларида» деган сўзлар «128-3-моддаси, 128-4-модда биринчи қисми, 128-5, 128-6 ва 130-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилади;

2) 128-4-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилади: 

«128-4-модда. Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши ёки кириши»

Светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган тўхташ чизиғига кириш, – энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, — энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.».

3) 135-модда биринчи қисми диспозициясидаги «лицензия карточкаси ёки йўл варақаси» деган сўзлардан сўнг «юридик шахслар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификати» деган сўзлар билан тўлдирилади;

4)