Ўрмон хўжалиги қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Ҳукуматнинг 2018 йил 2 июндаги қарори билан Ўрмон хўжалиги қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 65та ташкилот мавжуд эди.