Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туристлар мамлакатдаги харажатлари ҳақида сўровдан ўтказилмоқда
Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда республика бўйича туризм хизматлари экспортининг асосини ташкил қилувчи ўртача битта турист харажатларини қайта кўриб чиқиш учун танланма сўровномалар ўтказилиши бошланди.
Мазкур танланма сўровномалар, жорий йилнинг 4 июнь куни бошланиб, Тошкент халқаро аэропортида, Тошкент шимолий темир йўл вокзалида ҳамда асосий чегара божхона постларида амалга оширилмоқда.
Қайд этилишича, бу иш шу йилнинг 30 июнига қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда туристлар ташриф буюриши тақиқланган ҳудудлар очилганди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
14:07 / 11.06.2026
Европада АҚШга ишонч тарихий минимумга тушди
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
10:25 / 09.06.2026