15:24 / 06.06.2018
7463

МДҲ ижроия қўмитаси раҳбари «рангли инқилоблар»га уринишлар ҳақида гапирди

Фото: Глеб Щелкунов / Коммерсантъ

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги «рангли инқилоблар» экспорти уринишлари ва бошқа беқарорлаштирувчи омилларга реакция билдиришнинг янги қўшма механизмларни яратиши керак. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев маълум қилди.
 
«Ҳеч ким бизга мамлакатларимиз хавфсизлигини таъминлашнинг самарали йўлларини айтмайди. Биз ўз еримиздаги барқарорлик учун масъулмиз ва барқарорликка олиб келадиган омилларга жавоб бериш учун биргаликдаги механизмларни яратишимиз керак. Ва, шубҳасиз, энг муҳим вазифа - узоқ муддатли алоқаларни йўқ қилишга қаратилган уринишларга қарамай, ҳар бир давлатнинг умумий манфаатлари ва миллий манфаатларини мақбул бирлаштирилишини таъминлаш», - деди Лебедев МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши мажлисида. 

У халқаро муносабатларнинг асосий принципларидан бири - суверен давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципи емирилишига мисоллар келтирди.

«Кўп ҳолларда иш қуролли аралашувгача бориб етмоқда. Хусусан, Сурияда БМТ Низомига зид равишда, бу мамлакатнинг қонуний ҳукумати розилигисиз қатор хорижий давлатлар қуролли кучлари ҳозирда жангларда иштирок этмоқда. Табиийки, бу бутун халқаро муносабатлар тизимига путур етказади. Ушбу хатти-ҳаракатлар «рангли инқилоблар» экспортининг давомидир. Ва, афсуски, бизнинг рақиблар бу стратегияни Ҳамдўстлик мамлакатларига қараб кенгайтиришга ҳам ҳаракат қилмоқдалар», - дея маълум қилди Лебедев. 

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, БМТ ва ЕХҲТ каби хавфсизлик таъминлаш бўйича анъанавий халқаро ташкилотлар бундай таҳдидларни самарали равишда бартараф эта олмайдилар. «Замонавий чақириқлар ва таҳдидлар алоҳида давлатлар даражасида нейтраллаштирилиши мумкин эмас. МДҲ мамлакатларининг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун интеграция имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш, биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурати бор», - дея қайд этиб ўтди Лебедев.

Top