Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:
12. Хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра қабул қилинади.
Хорижий фуқароларнинг суҳбатга кириши учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилади.
Белгиланган тартибда тақдим этилган суҳбат натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хорижий фуқароларни олий ўқув юртига ўқишга қабул қилиш юзасидан қарор қабул қилиши учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарори асосида олий ўқув юртлари ўқишга қабул қилиш тўғрисида тегишли буйруқ чиқарадилар”.
Мавзуга оид
11:59 / 04.06.2026
“Таълимга ташхис қўядиган одам йўқ” – Абдураҳмон Ташанов
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
13:19 / 20.04.2026