Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу видео 10 йилча олдин олинган». Вазирлик ўқитувчига пул сочган талабалар видеосига муносабат билдирди
Шу ҳафтада интернетда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари ўқитувчи устидан пул сочиб, уни мазах қилгани тасвирланган видео тарқалди. Ролик ижтимоий тармоқда катта мунозараларга сабаб бўлди.
Видеода дарс вақтида талабалар ўқитувчининг устидан доллар сочиб, миллий қўшиқлардан бирига рақсга тушишни таклиф этади.
«Nuz.uz» нашри ушбу Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланиб, ушбу видеога изоҳ сўраган. Вазирлик матбуот хизмати вакили эса ушбу видео тахминан ўн йилча олдин олинганини маълум қилган.
«Ҳа, шундай бўлган, ёшларимиз Иқтисодиёт университети ўқитувчисини мазах қилишга уриниб кўрган эди. Аммо бу ўн йилча олдин рўй берган. Аниқ айта олмайман, 8-10 йиллар олдин. Ўшанда бу воқеа иштирокчиларининг барчаси жазосини олганди», деган вазирлик матбуот котиби Марат Зокиров.
Қайд этиш керакки, YouTube порталига ҳам ушбу видео 2010 йили жойлаштирилган.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026