Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда iPod кўринишидаги бино қад ростлайди
Дубайдаги (БАА) ноёб бинолар сони яқин орада яна бир ностандарт иншоотга кўпаяди. Gulf News нашри маълумотларига кўра, амирликда тез орада ташқи кўриниши Apple компаниясининг iPod плеерини эслатувчи “ақлли” турар жой биноси қад ростлайди.
The Pad деб номланган 26 қаватли бино Ҳонконгнинг James Law Cybertecture компанияси ходими Жеймс Лоу томонидан лойиҳалаштирилган ва Дубай маркази яқинидаги бизнес-бухтада жойлашган. Компания сайтида айтилишича, лойиҳа ўзидан “бинода яшовчиларга ўз уйларини ўз эҳтиёжлари ва истакларидан келиб чиқиб дастурлашга имкон берувчи технологик ютуқларни қуролланишга олган янги меъморий йўналиш”ни акс эттиради.
Бино қурилиши 2007 йилда бошланиб, 2 йилдан кейин тўхтатиб қўйилган. 2013 йилга келибгина қурилишни давом эттириш имконияти туғилган ҳамда кутилганидек, жорий йилда бинога одамлар кўчиб ўтишлари мумкин. Уларга бир хоналик квартиралардан бошлаб 3 ётоқхонали дуплексларгача бўлган 256 та апартамент таклиф қилинади. Уйлар деразалари Дубай каналининг ажойиб манзарасидан завқланишга имкон беради. Бино ичи энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган – ёруғлик ва ёруғланишни дастурлайдиган биометрик қулфлар, овозли бошқарув ҳамда хонадон эгасининг соғлигини назорат қилувчи ноёб кўзгулар.
Бино ташқи кўринишининг яна бир алоҳида жиҳати унинг 6,5 градус бурчакка оғган ҳолда қурилгани ҳисобланади. Бу эса бино гўёки ағанаётгандек тасаввур беради. Архитекторнинг ғоясига кўра, бино қувватлаш платформасида турган плеер ҳолатини такрорлайди.
Дубай амирлиги ўзининг ноёб ва ностандарт иншоотлари билан йил сайин бутун дунёдан кўпроқ сайёҳларни жалб қилмоқда. Мисол учун, Дубайда дунёдаги энг баланд бино “Бурж-Ҳалифа” (828 метр) ва майдони 3,96 миллион квадрат метрни (50 тадан кўпроқ футбол майдонига тенг) ташкил қилувчи энг йирик савдо маркази “Дубай молл” жойлашган. Январда эса сурат рамкаси кўринишидаги, баландлиги 150 метрлик иншоот очилди, мартда эса энг баланд меҳмонхона – 75 қаватли (356 метр) Gevora ўз ишини бошлади.
Мавзуга оид
17:24 / 21.05.2026
Дубайга олиб кетилаётган қарийб 2 кг олтин тўхтатиб қолинди
14:13 / 04.05.2026
Дубайда кўчмас мулк орқали яшаш учун рухсатнома олишдаги минимал инвестиция миқдори бекор қилинди
19:38 / 02.05.2026
БАА ҳаво ҳудудини тўлиқ очганини эълон қилди
08:40 / 31.03.2026