Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 саммитининг янги мавзулари маълум қилинди
Фото: AFP
Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашув якунлари бўйича маълум қилдики, G7 («Катта еттилик») давлатларининг шанба, 9 июнь куни бўлиб ўтадиган саммитида Шимолий Корея, Эрон ҳамда Сурия билан алоқадор бўлган масалалар муҳокама қилинади. Франциялик етакчининг сўзлари Оқ уй сайтида келтирилган.
«Бугун кечқурун бизда Шимолий Корея бўйича гуруҳ мунозаралари бўлиб ўтади - сизда Сингапурда бу масала бўйича жуда муҳим учрашув ўтказилади, - шунингдек, Сурия ва Эрон масаласи тилга олинади», - дея айтиб ўтди Макрон Трампга.
Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, АҚШ етакчиси билан мунозара «жуда очиқ ва тўғридан-тўғри» шаклда бўлиб ўтган. Макроннинг таъкидлашича, савдо масалаларидаги «фавқулодда» қарама-қаршиликларга қарамай, ҳар икки томон ҳам «мағлубиятсиз ёндашув»ни топиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг АҚШ ва КХДР саммитига таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
07:22 / 28.03.2026
G7 нефт захиралари: қайси давлатда қанча?
09:33 / 12.03.2026
G7 Эрондаги уруш фонида Россия нефтига қўйилган санкцияларни бекор қилмайди
12:03 / 11.03.2026