Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Россия тайёр». Путин АҚШ ҳақида гапирди
Фото: 24segodnya.ru
Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Москва Вашингтон билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёр. Бу ҳақда Путин «Вести в субботу» дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг эслатишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири айнан Россия-Америка муносабатларини яхшилаш бўлган.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Трамп билан халқаро майдончалардаги учрашувлар икки томонлама муносабатларга етарли эътибор қаратиш имконини бермаяпти.
«Мен шуни айтмоқчиманки, биз Қўшма Штатлар билан муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш, нормаллаштиришга тайёрмиз. Воситалар турлича бўлиши мумкин, жумладан, шахсий учрашувлар орқали ҳам», - дея таъкидлаб ўтди Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Австрия канцлерига илтимос билан чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026