Жаҳон | 17:21 / 09.06.2018
9521
2 дақиқада ўқилади

Украина, Молдова ва Грузия янги ассамблеяни ташкил этмоқда

Украина, Грузия ва Молдова парламентлари раҳбарлари Украина-Молдова-Грузия Парламентлараро ассамблеясини ташкил этиш ҳақида баёнот имзолади. Киевда ҳужжатни имзолаш маросимида Андрей Парубий, Ираклий Кобахидзе ва Андриан Канду иштирок этди, деб хабар бермоқда Рада матбуот хизмати.

"Низомлар ва регламентларга кўра, бу жараён бир лаҳзалик эмас, бу жараён кейин ҳар бир парламентдан тасдиқланган ишчи гуруҳлар томонидан маъқулланиши лозим, бироқ Парламентлараро ассамблеяни эълон қилишга илк қадам қўйилди. Мен умид қиламанки, бизнинг Кишинёвда бошланган, Украинада давом этаётган якуний йиғилишимиз Тбилиси (Грузия)да ҳам ўтказилади. У ерда бу Парламентлараро ассамблея расман ташкил этилгани маълум қилинади. Ишончим комилки, бу майдонча бизга ҳамкорлик ва ўзаро алоқалар учун кўпроқ янги имкониятлар беради", - дея айтиб ўтди Парубий.

Фото: twitter.com/verkhovna_rada

Унинг эслатишича, Украина Польша ва Литва билан Парламентлараро ассамблеяда шунга ўхшаш ҳамкорлик тажрибасига эга бўлиб, унинг доирасида кўплаб ажойиб ғоялар пайдо бўлган, масалан, Маршал Режаси ғояси.

Фото: twitter.com/verkhovna_rada

"Менда орзу бор - биз барибир қачонлардир қўшма йиғилиш учун иккита парламентлараро ассамблея билан йиғилиб, Болтиқбўйи-Қора денгиз камари Европа қалқони эканини кўрсатамиз. У бугунги кунда цивилизация қадриятларини ҳимоя қилмоқда", - дея қўшимча қилиб ўтди Украина парламенти спикери.

Мавзуга оид