Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзинпин ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нималар ҳақида сўзлади?
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзинпин ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги (кузатувчи мақомидаги мамлакатлар ва қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги) йиғилишида кириш нутқини сўзлади. Бунга қадар ШҲТнинг саккиз мамлакат етакчилари тор доирада учрашув ўтказишди.
"Куч-қудрат, бирлик ва ўзаро ишонч кучини ошириш зарур, Циндао декларацияси, ШҲТ мамлакатларининг узоқ муддатли аҳил қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги келишувни амалга оширишга доир ҳаракатлар режасини тўлақонли амалга ошириш муҳим", - деди Си Цзинпин.
У ШҲТнинг барча мамлакатлари бир-бирининг мустақил ривожланиш йўлини ҳурмат қилиши, асосий манфаатлар ва муаммоларини инобатга олиши, ўзаро тушунишни мустаҳкамлаши, ташкилотнинг жозиба кучини ошириши кераклигини таъкидлади.
"Тинчлик ва хавфсизликни биргаликда таъминлаш учун мустаҳкам асос яратиш керак, ШҲТнинг 2019-2021 йиллар учун "уч ёвузлик кучи"га қарши кураш дастурини фаол бажариш, "Тинчлик миссияси" қўшма антитеррор машқларини ўтказиш, мудофаа ва хавфсизлик, ахборот хавфсизлиги ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари линияси бўйича ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш муҳим", - деди у.
"Фурсатдан фойдаланиб, Хитой ШҲТ банклараро бирлашув доирасида 30 миллиард юанга баҳоланувчи мақсадли кредит дастурини ишга тушириши ҳақида эълон қилмоқчиман", - деди Цзинпин.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доимий фаолият юритувчи ҳукуматлараро халқаро ташкилот бўлиб, у 2001 йилнинг 15 июнида Шанхайда иш бошлаган. Бугунга келиб ШҲТга аъзо мамлакатлар сафидан Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон жой олган. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон ШҲТ қошидаги кузатувчи-мамлакатлар мақомига эга. Бундан ташқари, Арманистон, Шри-Ланка, Непал, Камбожа, Туркия ва Озарбойжон ташкилотнинг мулоқот бўйича ҳамкорлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022