Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин журналистларнинг мамлакат ядровий қуролсизланиши бўйича саволларига жавоб қайтармади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Ким Чен Инга музокараларнинг биринчи қисми, КХДР ва АҚШ етакчилари яккама-якка суҳбатлашишганидан сўнг шундай саволлар билан мурожаат қилишган.
«Кимдан у ядровий ракеталардан воз кечиши бўйича уч марта сўрашди, аммо у жавоб қайтармади», - дея маълум қилган Оқ уйга яқин бўлган мухбирлардан бири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан учрашгани хабар қилинганди.















