Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таҳлилчилар ЖЧ-2018 ғолибини тахмин қилишди
Goldman Sachs инвестицион банки тадқиқот ўтказди, унинг давомида ЖЧ-2018да ғалаба қозониши эҳтимолга энг яқин бўлган жамоа аниқланди.
Goldman Sachs прогнози маълумотларнинг машинадаги таҳлилига асосланган. Тадқиқот бўйича ҳисобот инвестбанк расмий сайтида эълон қилинган.
Олинган маълумотларга кўра, экспертлар жаҳон биринчилигида беш карра жаҳон чемпиони - Бразилия термаси ғалаба қозонишини тахмин қилмоқда. Тите шогирдларининг имкониятлари 18,5 фоизга баҳоланмоқда. Иккинчи ўринда Франция 11,3 фоиз билан жойлашди, фаворитлар учлигига Германия термаси якун ясаб берди - 10,7 фоиз.
Таъкидланишича, мезбон жамоа - Россия ҳаттоки гуруҳдан ҳам чиқа олмайди.
ЖЧ-2018 Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин ЖЧ-2018 иштирокчилари ва ишқибозларга мурожаат билан чиққанди.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026