Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Корея ярим ороли яқинидаги ҳарбий машқларни тўхтатишга ваъда берди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Вашингтон Корея ярим ороли яқинида Жанубий Корея билан биргаликдаги ҳарбий машқлардан воз кечади. Бироқ, у бу борадаги аниқ муддатларни айтмаган. Трамп бу ҳақда Сингапурдаги саммит якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжумани давомида маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN.
Қўшма Штатлар президенти «ҳарбий ўйинларни» тўхтатиш ниятида эканини билдирган.
«Мен бизнинг аскарларимиз қайтиб келишини хоҳлайман. Мен улар уйга қайтишларини истайман. Бироқ, бу ҳозирча бизнинг вазифамиз бир қисми эмас. Умид қиламанки, бу қачонлардир рўй беради», - деди Трамп.
Сешанба, 12 июнь куни, Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Давлатлар етакчилари Сентос оролидаги «Капелла» меҳмонхонасида якуний ҳужжатни имзолашди, уни Трамп ва Ким Чен Ин «атрофлича», деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин имзолаган ҳужжат сурати пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
09:45 / 09.06.2026
Суд Трампнинг виза сиёсатига қарши қарор чиқарди
10:45 / 08.06.2026
Трамп Эрон бўйича янги шартларни очиқлади
09:30 / 08.06.2026