Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Ким Чен Ин имзолаган ҳужжат сурати пайдо бўлди
Твиттерда АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР олий раҳбари Ким Чен Ин саммитдан сўнг имзолаган якуний ҳужжат сурати пайдо бўлди. Фото ABC журналисти Конор Финнеган томонидан эълон қилинган.
Етакчиларнинг қўшма баёнотида айтилишича, улар ўзаро чуқур ва самимий фикр алмашишган. Шунингдек, унда Пхеньяннинг ядросизланиш тарафдори экани таъкидланади.
Бундан ташқари, баёнотда тўртта банд бор, уларда томонларнинг кейинги қадамлари акс этган. Улардан биринчисида ҳар икки давлатнинг янги муносабатларни ўрнатишга содиқлиги қайд этилади.
«Қўшма Штатлар ва КХДР Корея ярим оролида узоқ ва барқарор тинч режимини қуриш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиради», - дейилади иккинчи бандда.
Учинчи ва тўртинчи бандда ярим оролнинг ядросизланиши ҳамда Шимолий Корея ҳудудида америкалик ҳарбийлар жасад қолдиқларини қидириш ҳақида сўз юритилган.
Сешанба, 12 июнь куни, Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди. Давлатлар етакчилари Сентос оролидаги «Капелла» меҳмонхонасида якуний ҳужжатни имзолашди, уни Трамп ва Ким Чен Ин «атрофлича», деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инга ўзининг лимузинини кўрсатганди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026