Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украиналик депутат Россияни қандай қилиб мағлуб этиш мумкинлигини айтди
Фото: poltava.to
Украина ўз фуқароларини бахтли қилсагина, Россияни мағлуб этиши мумкин. Бу ҳақда Олий рада депутати, «Ҳаёт учун» партияси етакчиси Вадим Рабинович «112 Украина» каналидаги дастурда маълум қилган.
Рабиновичнинг кўрсатишича, Россияга қарши санкциялар Киев учун «Ғарбнинг ягона қўллаб-қувватлови» ҳисобланади, бироқ улар Россия бўйича амал қилмаяпти. Рада депутати санкцияларни Украинадаги сиёсий кураш механизми, деб атаган.
Рабиновичнинг фикрича, бундай тарзда «душманни мағлуб этиб» бўлмайди. Унинг тахминига кўра, ҳамма Украинадаги ҳаёт даражасига ҳасад қилиши керак, шуни амалга ошириш даркор.
«Биз санкциялар ғалаба қозонаётгани ҳақида эмас, балки ўзимиз ғалаба қозонишимиз ҳақида ўйлашимиз лозим. Биз шундай давлатни қуришимиз керакки, бунда ҳар бир қўшни: Россия, Беларусь, Венгрия ва Польша Украинадаги одамлар қандай яшаётганига ҳасад қилиши керак. Қандай санкциялар?» - дея айтиб ўтди Рабинович.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.
Мавзуга оид
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади – ОАВ
19:20 / 15.01.2026
Россияда баъзи мигрантлар «қимматлагани» эълон қилинди
16:13 / 15.01.2026
Украина ҳаво мудофаа тизими уриб тушираётган Россия ракеталари улуши камайди
14:07 / 15.01.2026