Жамият | 17:43 / 13.06.2018
36021
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида мудҳиш қотиллик юз берди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 9 июнь куни Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги Зарафшон дарёсидаги дарахт шохчаларига илинган осиё миллатига мансуб, 45-50 ёшлардаги номаълум эркак кишининг жасади топилган эди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосаси натижасида топилган жасад чўкиб вафот этмаганлиги маълум бўлган.

Кўрилган тезкор чоралари натижасида, ушбу жиноятни марҳум М.Х.нинг бирга яшовчи ўғли Ш.М. шу йилнинг 30 май куни уйида отаси маст ҳолда жанжал қилганлиги учун уни бўғиб ўлдирганлиги ва бу ҳолатдан хабардор бўлган Ш.М.нинг бирга яшовчи онаси Ш.Х. ҳам ўғил ўз отасини ўлдирганини яшириш мақсадида у билан биргаликда турмуш ўртоғининг жасадини гиламга ўраб, устига темир жисм боғлаб 31 май куни Қорадарёга олиб бориб, сувга ташлаб юборганликлари аниқланган. 

Она-бола жиноятчилар қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёдаги қорамол бозорида қотиллик юз бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид