Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: дунё ядро ҳалокатидан бир қадам узоқлашди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сингапурда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан музокаралар якуни бўйича твиттерда ёзишича, дунё эҳтимолий ядро ҳалокатидан «бир қадам» узоқлашди.
«Энди ҳеч қандай ракеталар учирилмайди, ядровий синовлар ўтказилмайди ва бу борадаги ишланмалар амалга оширилмайди!», - дея ёзган Трамп.
Шунингдек, у Ким Чен Инга «тарихий» кун учун миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп КХДРдаги ракета полигони бузиб ташланганини тасдиқлаганди. Унинг маълум қилишича, Шимолий Корея раҳбарияти ракета двигателларини синовдан ўтказиш бўйича полигонни бузиб ташлади ҳамда у ерда синовдан ўтказилган ракеталарни яқин вақт ичида йўқ қилиб ташлайди.
Кейинчалик у Ким Чен Инни аломат йигит, деб атади.