Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Ин билан учрашувга баҳо берди
Фото: AFP/ SAUL LOEB
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Сингапурга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиш мақсадида «ҳақиқатдан ҳам ажойиб» ташрифни амалга оширган. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди.
«Шимолий Кореяни ядросизлантириш бўйича жуда катта ўзгаришга эришилди», - дея ёзган Трамп.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, КХДР ҳукумати Шимолий Кореяда сақланган асирларни ўз юртига қўйиб юбориш ҳақида қарор қабул қилган.
Трампнинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин ўз давлати учун «ажойиб нарсаларни» хоҳламоқда. Президент қўшимча қилишича, Шимолий Корея етакчиси жасурдир, чунки фақат шундай инсонларгина урушни якунлаш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин бир-бирининг таклифига рози бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026