Жаҳон | 09:49 / 14.06.2018
35853
1 дақиқада ўқилади

ФВВ сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

Фото: KUN.UZ

2018 йилнинг 14-15 июнь кунлари Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабар бермоқда.

Ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб 7-12 м/с (25-43 км/соат), 15 июнь куни шамол тезлиги 20 м/с (72 км/соат)гача кучайиши, жойларда 15-20 м/с (54-72 км/соат)гача кучайиши кутилади.

«Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонидаги сел ҳақида расмий маълумот берилганди.

Мавзуга оид