Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати Volkswagen’га 1 млрд евролик жарима солди
Германиянинг Брауншвейг шаҳри прокуратураси “дизел можароси” билан боғлиқ тарзда Volkswagen AG компаниясига 1 млрд евролик жарима солди.
Компания жаримага рози бўлган, ўзининг жавобгарлигини тан олган ва қарор юзасидан апелляция топширмайди.
Жарима суммаси ўз ичига мумкин бўлган максимал жарима 5 млн евро ва ноқонуний олинган даромаднинг қайтарилиши кўринишида яна 995 млн еврони олган.
Терговнинг кўрсатишича, компания дизел двигателлар билан жиҳозланган 10,7 млн машинанинг синови вақтида мониторинг қоидаларини бузган. Бу автомобиллар синов вақтида зарарли моддалар чиқиндилари кўрсаткичларини камайтириб кўрсатувчи ноқонуний дастурлар билан сотилган.
Компания атрофидаги “дизел можароси” 2015 йилда бошланган ва унга кўп миллиардлик жарималарга айланган. АҚШнинг ўзида компаниянинг судга харажатлари ва тўлаган жарималари миқдори 25 млрд доллардан ошиб кетган.
Мавзуга оид
08:45 / 28.05.2026
Ўзбекистонда яна бир йирик автомобил бренди ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда
18:09 / 19.05.2026
Тошкентда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
00:22 / 15.12.2025
Volkswagen ўз тарихида илк бор Германиядаги заводини ёпади
09:13 / 31.10.2025