Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 6 минг долларни ўмариб кетган шахс ушланди
13 июнь куни Самарқанд шаҳрида номаълум шахс “Мармар” деҳқон бозори олдида Паст Дарғом туманида яшовчи З.Н. исмли аёлга хорижий валютадаги пулларини Самарқанд шаҳар темирйўл вокзали олдида жойлашган банкда сўмга алмаштириб беришини айтиб, биргаликда йўловчи такси автомашинасига ўтиради.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Гагарин кўчасига етиб келганларида номаълум шахс З.Н.нинг қўлидан ичида 6 000 АҚШ доллари, 200 минг сўм пули, заргарлик буюми ва фуқаролик паспорти бўлган сумкасини тортиб олиб, автомашинадан тушиб воқеа жойидан қочиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Саттепо масканида яшовчи Ф.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026