Жаҳон | 08:02 / 15.06.2018
3569
1 дақиқада ўқилади

ФҚБ ОАВ билан ишлаш қоидаларини кучайтирди

Фото: AP / Cliff Owen

ФҚБ маҳкама собиқ директори Жеймс Комининг фаолиятини суриштирувдан ўтказиш ишлари якуни бўйича ОАВ билан мулоқот қилиш қоидаларини кучайтирди. Комига алоқадор суриштирув ишлари АҚШ Адлия вазирлиги бош инспектори Майкл Хоровиц томонидан ўтказилди. Бу ҳақда ФҚБ раҳбари Кристофер Рэй баёнотида айтилган.

«Биз бу ҳисобот билан боғлиқ қатор ишларни амалга оширмоқдамиз. Биринчидан, ОАВ билан ишлашнинг янги қоидаларини киритдик, улар аввалгиларидан анча қатъийроқ ва аниқроқ», - деди у матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, маҳкама ходимлари ОАВ билан мулоқот қилиш бўйича махсус тайёргарликдан ҳам ўтказилади.

Аввалроқ, АҚШ ФҚБ собиқ директор Жеймс Коми фаолиятини суриштирувдан ўтказиш якунлари бўйича ички тартиб-интизомга доир текширувни амалга ошириши ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид