Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда мудҳиш ЙТҲ: 3 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳат олди
Навоий вилоятининг Конимех туманида 14 июнь куни Зарафшон шаҳрида яшовчи Ш.Э. “Кобальт” русумли автомашинасини “Навоий-Учқудуқ” йўлида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши натижасида автомашина ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада, автомашина йўловчилари, Зарафшон шаҳрида яшаган П.Х. жароҳат олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, ушбу шаҳарда яшаган С.Э. исмли аёл ҳамда унинг қизи мактаб ўқувчиси А.Р. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай улар касалхонада вафот этганлар.
Шу билан бирга, автомашина ҳайдовчиси Ш.Э. ва унинг қолган йўловчилари, Зарафшон шаҳрида яшовчи Г.Ў. исмли аёл ва унинг турмуш ўртоғи Бухоро давлат университети 1-босқич талабаси, Х.Р. жароҳат олганлиги сабаб касалхонага ётқизилган ҳамда уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026