Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳамма террорчилар - Парижда». Трампнинг G7 саммитидаги кескин баёнотлари ҳақида янги тафсилотлар пайдо бўлди
Фото: Twitter /G7 Canada
АҚШ президенти Дональд Трамп Канадада бўлиб ўтган G7 саммити вақтида қатор хорижий етакчиларга кескин ва қўпол гапирган. The Wall Street Journal газетаси хабарига кўра, Оқ уй раҳбари Франция президенти Эммануэль Макрон, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ва Япония бош вазири Синдзо Абэга қарата кескин фикр билдирган.
Нашр манбалари маълумотига кўра, Трамп Эрон ва терроризм билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш вақтида Макрон муаммо ҳақида билиши кераклиги, сабаби "ҳамма террорчилар - Парижда" эканини айтган.
Трамп миграция масаласини муҳокама қилиш вақтида эса Синдзо Абэга мурожаат қилган.
- Синдзо, сенда (Японияда) бундай муаммо йўқ, аммо мен 25 миллион мексикаликни юборишим мумкин, ҳамда сен тез орада ўз лавозимингни тарк этасан, - дея маълум қилган АҚШ президенти.
Шунингдек таъкидланишича, у ЕК раҳбарини бир неча маротаба шафқатсиз қотил, деб атаган. Бунга Брюссель томонидан Америка технологик компанияларига қўйилган жарималар сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Меркель билан тасвирланган машҳур фотосуратга изоҳ берганди.
Мавзуга оид
12:02 / 25.02.2026
G7 етакчилари Украинани қатъий қўллаб-қувватлашини тасдиқлади
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
15:34 / 13.11.2025