02:02 / 16.06.2018
28299

Йерро: Ҳеч қайси футболчимни Роналдуга алмаштирмасдим

Фото: EFE

Испания терма жамоаси Фернандо Йерро жаҳон чемпионати B гуруҳидаги Португалияга қарши кечган ўйиндан сўнг, рақиб жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. 

"Криштианудек футболчига қарши ўйнаганингда, бунақа ҳолатлар бўлиб туради. Учрашувнинг учдан икки қисмида биз тўпни эгаллаб турдик, жамоа тўп билан узоқ муомала қилди, ўзига ишончи бор эди. Бироқ қисмларда хатоликлар юз бериб туради. Ҳеч қайси футболчимни Роналдуга алмаштирмас эдим", – деди Йерро. 

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top