Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Шимолий Кореяга 47 та талаб қўйди
Фото: AP Photo/Kirsty Wigglesworth
АҚШ Шимолий Кореянинг тўлиқ ядровий қуролсизлантирилиши бўйича келишув доирасида Пхеньянга 47 та банддан иборат талабларни қўйди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Таро Кононинг интервьюсига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Кононинг айтишича, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Вашингтон “тўлиқ ядровий қуролсизлантириш” деганда ядровий ва оммавий қирғин қуролларининг бошқа турлари ҳамда ракеталар ва тегишли объектларнинг йўқ қилинишини назарда тутишини Шимолий Корея эътиборига етказиб қўйган.
“Шу билан боғлиқ ҳолда Шимолий Кореяга 47 та банддан иборат талаблар қўйилган. Агар талаблар бажарилмаса, унда Шимолий Кореяга нисбатан киритилган санкциялар бекор қилинмайди”, деб айтган Коно.
Мавзуга оид
19:54 / 28.04.2026
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
17:51 / 28.04.2026
Британия қироли 2007 йилдан бери биринчи марта АҚШга ташриф буюрди
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
22:54 / 27.04.2026