Япониянинг Кюсю оролидаги Сакурадзима вулқони 4,7 км баландликка кул ва тутун устунини отди.

Метеорологлар маҳаллий вақт билан соат 07.20да “портлаш характеридаги” отилишни қайд қилишган. Шунингдек, вулқон кратеридан 800-1000 метр масофагача йирик тошлар отилгани қайд қилинган. Мутахассислар вулқон ортидан кузатув олиб боришмоқда. 

Вулқон отилиши сабабли ҳудудда мумкин бўлган 5 даражадан 3-хавфлилик даражаси амал қилмоқда. Бу эса тоғга яқинлашиш ва унга кўтарилиш ман этилганини англатади. Мутахассислар тош ва лавалар отилиши мумкинлиги сабабли вулқондан 2 км масофагача ҳудудда эҳтиёткорлик намоён этишга чақиришган.

Сакурадзима вулқони баландлиги денгиз сатҳидан 1117 метргачани ташкил қилади ва унинг ёнбағирларида паразитик кратерлар бор.