Жаҳон | 09:34 / 18.06.2018
11305
1 дақиқада ўқилади

Эрон Россиянинг нефть бўйича таклифини блоклайди

Фото: EPA

Эроннинг ОПЕК+’даги вакиллари маълум қилишича, ташкилотнинг уч аъзоси Россия ҳамда Саудия Арабистонининг нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича таклифини блоклайди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

ОПЕК+ давлатлари вакиллари ўтган ҳафта Венада учрашув ўтказди.

«Агарда Саудия Арабистони ва Россия ишлаб чиқаришни оширмоқчи бўлса, бу бир ёқадан бош чиқаришни талаб қилади. Агар улар якка ҳолда ҳаракат қилишни исташса, унда бу ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни бузади», - дея маълум қилди Эрон вакили Ҳуссайн Козимпур Ардебилий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини ошира бошлагани, бу хомашё ишлаб чиқаришнинг икки йиллик қисқаришидан сўнг юз бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид