Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Исландия президентини табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Исландия президенти Гвюдни Йоуханнессонни 17 июнь – Республика эълон қилинган кун муносабати билан табриклаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот ўтказганди.