Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду яна бир рекорд ўрнатди
Марокаш терма жамоасига қарши Португалия сафида майдонда ҳаракат қилаётган Криштиану Роналду яна бир рекорд соҳибига айланди.
Ўйининг 4-дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳужумчининг терма жамоа сафидаги голлари сони 85 тага етди. Бу эса, Европа терма жамоалари тарихидаги бомбардирлар ичида энг яхши кўрсаткичдир.
Бугунгача, Криштиану Роналду бу ўринни Венгрия терма жамоаси сафида 50-йилларда тўп сурган Ференц Пушкаш билан бўлишиб турганди. Венгриялик футбол афсонаси терма жамоадаги фаолияти давомида 84 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилганди.
Бутун дунё бўйича терма жамоалар тўпурарлари ичида эса, Криштиану яққол 2-ўринга кўтарилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, ўз терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчилар руйхатини эронлик Али Дайи бошқаради. У 149 ўйинда 109 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.
Шунингдек, Роналду Россия-2018 даги ўзининг тўртинчи голини урганини ҳам таъкидлаш керак. Терма жамоасининг ҳозирча ҳамма голини уриб келаётган ҳужумчи ЖЧ тўпурарлар рўйхатида ҳам яққол пешқадамга айланиб олди.
Мавзуга оид
12:37 / 18.06.2026
ЖЧда 7-кун. Роналду Мессига жавоб қилолмади, Англия шоу уюштирди
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
16:03 / 27.05.2026
Forbes дунёнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди
11:34 / 22.05.2026