14 июнь куни Россияда футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати ўйинларига старт берилди. Transfermarkt портали баҳоларига кўра, чемпионатга ташриф буюрган энг қиммат 10 ўйинчининг баҳоси умумий ҳисобда 1 миллиард доллардан ошади - бу эса Гамбия ва Гренаданинг йиллик ялпи ички маҳсулотига тенг. Қуйида 2018 йилги жаҳон чемпионатининг энг қиммат ўйинчилари ҳақидаги маълумот тақдим этилади:

Лионель Месси

Трансфер баҳоси: 180 млн евро
Терма жамоа: Аргентина
Амплуа: ҳужумчи
Ёши: 30
Клуб: «Барселона»

Неймар

Трансфер баҳоси: 180 млн евро
Терма жамоа: Бразилия
Амплуа: ҳужумчи
Ёши: 26
Клуб: «Пари Сен-Жермен»

Муҳаммад Салоҳ

Трансфер баҳоси: 150 млн евро
Терма жамоа: Миср
Амплуа: ҳужумчи
Ёши: 26
Клуб: «Ливерпуль»

Ҳарри Кейн

Трансфер баҳоси: 150 млн евро
Терма жамоа: Англия
Амплуа: ҳужумчи
Ёши: 24
Клуб: «Тоттенхем»