Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан ҳомий ташкилотларнинг Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бир марта 500,0 млн. сўмдан ҳомийлик хайрияларини ажратиш ва кейинчалик доимий ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи “Дўстлар клублари”ни ташкил этиш тавсия қилинди:

ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш;

ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари ва ҳомий ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирларни “Дўстлар клублари”нинг йиғилишларида муҳокама қилиш ва истиқболли вазифаларни ҳамкорликда белгилаш;

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари томонидан ижодкорлар ва ҳомий ташкилотларнинг ходимлари ўртасида ижодий учрашувлар, турли маданий- маърифий тадбирлар, ижодкорларнинг бадиий асарлари орқали ҳомий ташкилотлар фаолияти тарғиботини ташкил қилиш.

Белгилаб қўйилишича: 

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига ажратиладиган ҳомийлик хайриялари “Ижод” фонди томонидан ажратилаётган мақсадли маблағлар ўрнига сарфланишига йўл қўйилмайди;

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари раҳбарлари ҳомийлик хайрияларидан тушадиган маблағлар мақсадли сарфланишига шахсан жавобгардирлар.

“Ижод” фондининг ҳудудий бўлимларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:

“Ижод” фондининг ҳудудий бўлимларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш қисмида - “Ижод” фондининг маблағлари;