Жамият | 18:15 / 21.06.2018
43796
2 дақиқада ўқилади

Дорилар машмашаси. Урганч туман прокурорига нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда 

2018 йил 19 июнь куни интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Урганч туман прокурори Д.Мадиримовнинг туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва “Хоразм дори-дармон” МЧЖ раиси номига айрим дори воситаларни сотувдан олиб ташлаш чораларини кўриш тўғрисида йўллаган топшириқ хатининг тасвири тарқалганди.

Хоразм вилоят прокуратураси Урганч туман прокурори Д.Мадиримовнинг мазкур хатининг мазмуни хато ифодаланганлиги унинг мазмунини турли тарзда нотўғри талқин қилинишига сабаб бўлганлиги тўғрисида хабар берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилган.

Қайд этилишича, хатнинг мазмуни янглиш ифодаланганлиги сабабли, у ҳозирда юридик кучга эга эмас, ушбу топшириққа асосан юқорида қайд этилган дори воситаларини сотувдан олиб ташлаш бўйича ҳеч қандай чора-тадбирлар амалга оширилмаган.

Таъкидланишича, Хоразм вилоят прокуратураси интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган нотўғри ахборот учун фуқаролардан узр сўрайди. Ҳозирда Урганч туман прокурори Д.Мадиримовга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда ва натижаларига кўра унга нисбатан тегишли чора кўрилиши айтилган.

«Болалар ўлимига сабаб бўлган дорилар рўйхати». Аслида гап нимада? 

Мавзуга оид