Фото: Инҳа

Фарзандингиз 9 ёшдан 16 ёшгачами ва Сиз унинг ёзги таътилини мароқли ўтказишини ва шу билан бирга билим олишини истайсизми?

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) “Inha Tashkent Summer School” таълим лагерини таклиф қилади. Лагерь IUT нинг янги инновацион лойиҳаси бўлиб, болажонларнинг ёзги таътил давридаги вақтини мароқли ва унумли ўтказишга мўлжалланган.

Фото: Инҳа

“Inha Tashkent Summer School” 2018 йилнинг май ойида ишга туширилди. Ҳозирда дастлабки икки ҳафталик мавсум ўз ниҳоясига етди, иккинчи мавсумнинг қатнашчилари эса энди-энди бир-бирлари билан танишиб, таълим лагерининг муҳитига мослашмоқдалар.

Лагерда ўғил-қизлар ўз вақтларини нафақат қизиқарли, балки фойдали ўтказишади. Болажонлар ёшларига мос равишда мантиқий математика, инглиз тили, қизиқарли физика, дастурлаш, она тили инглиз тили бўлган устоз билан сўзлашув қобилиятини кучайтириш клуби, робототехника, фикрлаш дизайни билан шуғулланадилар.

Фото: Инҳа

Хусусан, биринчи мавсум давомида кичик гуруҳдаги болажонлар турли девайсларнинг тузилиши билан танишган бўлсалар, катта гуруҳдаги болалар “Arduino” тизимидан фойдаланган ҳолда роботларни яратишни ўргандилар. Arduino – автоматика ва робототехниканинг оддий тизимларини яратиш учун аппарат-дастурий мосламасидир.

Лагер қатнашчилари инглиз тилидаги сўзлашув клубида ҳам мароқ билан иштирок этишмоқда. Мазкур клубни Буюк Британиялик мутахассис Грейм Мэдд олиб бормоқда. Клубдаги дарслар давомида болалар турли мавзуларни муҳокама қилган ҳолда инглиз тилидаги сўзлашиш қобилиятларини ривожлантиришади.

Таълим лагерининг ўзига хос томонларидан бири болажонлар дастурлаш бўйича дарсларда иштирок этишиб, унда дастурлаш асосларини ўрганишади.

Фото: Инҳа

Ташкилотчилар кўнгилочар тадбирлар тўғрисида ҳам унутмадилар. Дарслардан бўш вақтларида болалар қувноқ мусобақалар ва ўйинларда иштирок этишади, ҳар ҳафта бўладиган кўрикларга ўз ижодий чиқишларини тайёрлашади.